Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташкилий йиғилиши (конференцияси)нинг

1-СОНЛИ БАЁНИ

1 май 2017 йил                                                                         Нукус шаҳри

Раислик қилувчи:

Б.Дарменов – Нукус тумани «Токтау» МФЙ раиси 

Ҳайъат раиси:

М.Т.Ерниязов - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси 

Иштирок этганлар:

Ш.Жавлонов - Ўзбекистон «Маҳалла» ҳайрия жамоат фондининг республика бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раислари, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, тегишли вазирлик, давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда туман (шаҳар)лардаги фуқаролар йиғинларининг ишончли вакиллари ва делегатлар (рўйхат бўйича)



 КУН ТАРТИБИ:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгашини тузиш ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Намунавий низомини муҳокама қилиш тўғрисида.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида.

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси (структураси)ни тасдиқлаш тўғрисида.

5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг раиси, биринчи ўринбосари ҳамда раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Кенгаш котибини тасдиқлаш тўғрисида.

6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши таъсис конференциясида иштирок этиш учун делегатлар сайлаш тўғрисида.

7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши қошида жамоатчилик назорати гуруҳини ташкил этиш тўғрисида.

8. Туман (шаҳар)лардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича “йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида.

 Йиғилишни Нукус тумани «Токтау» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дарменов Бахтияр Тажимуратович олиб борди.

 Йиғилиш раиси иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

 Йиғилиш раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармонига тўхталиб, ушбу Фармон билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини янада ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгилаб берилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига юридик шахс мақомини берган ҳолда фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифасини юклаш назарда тутилганлигига тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қилишлари белгилаб қўйилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Раислик қилувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимлари жорий этилганлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ташкилий тузилмаси, ҳудудий кенгашларнинг намунавий тузилмаси тасдиқланлигини таъкидлаб ўтди.

Шу билан биргаликда, Фармон билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар” Дастурининг 16-бандида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг ташкилий йиғилишлари ҳамда Республика Конференциясини ўтказиш назарда тутилганлиги, бунда Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар коллегиал органлари таркибига тегишинча Молия, Ички ишлар, Меҳнат, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг раҳбар ходимларини жамоатчилик асосида киритилиши ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди.

 Йиғилишни олиб бориш учун Ҳайъат таркиби сайланди (рўйхати илова қилинади) ва йиғилиш кун тартиби, регламенти тасдиқланди.

Иштирокчилар таклифига кўра кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар эшитилди ва масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 Муҳтарам Президентимиз Фармонининг мазмун-моҳияти, маҳалла институтини янада такомиллаштириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш зарурлигининг аҳамияти тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Атаджан Каримович Хамраев маъруза қилди.

 Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ҳайъат аъзоси, Амударё тумани “Хитой” овул фуқаролар йиғини раиси Жумабай Матякубов маъруза қилди.

 Кун тартибидаги масала юзасидан Кегейли тумани «Казанкеткен» овул фуқаролар йиғини раиси Шыразатдин Уснатдинов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ўз муносабатини билдириб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгашини тузиш ҳамда унинг таркибини тасдиқлаш ҳақида таклиф киритди.

 Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши тузилсин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги масала юзасидан Нукус шаҳри “Ак жағыс” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тенгелбай Алланиязов маъруза қилди.

Маърузачи ташкилий йиғилиш иштирокчиларига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Намунавий низоми лойиҳасини ўқиб эшиттирди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Қонликўл тумани «Бескўпир» овул фуқаролар йиғини раиси Улуғбек Шамуратов сўзга чиқиб, Кенгаш намунавий низом лойиҳаси буйича ўз фикр-мулоҳазасини билдирди.

 Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Намунавий низом лойиҳаси қўллаб-қувватлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Намунавий низом лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, Республика кенгаши йиғилиши муҳокамасига киритилсин.

 Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги масала юзасидан Қораўзак тумани “Қораўзак” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Аманбай Темирханов маъруза қилди.

Маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига асосан янги тузилаётган Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг Тафтиш комиссияси таркиби               3 кишидан иборат таркиб тузиш кераклиги, комиссия таркибига киритиладиган номзодлар тўғрисида гапириб, Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайлаб олиш лозимлиги ҳақида айтди.

 Кун тартибидаги масала юзасидан Шўманой тумани «Мамый» овул фуқаролар йиғини раиси Кенжебай Атаниязов, Тафтиш комиссия вазифалари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазасини билдирди.

 Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг                    3 кишидан иборат Тафтиш комиссияси тузилсин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Тафтиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги масала юзасидан Чимбой тумани «Бердах» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фатима Палванова маъруза қилди.

У ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Фармони талабларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ижро аппаратининг намунавий тузилмаси ҳақида маълумот берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Мўйноқ тумани «Тикўзяк» овул фуқаролар йиғини раиси Буркитбай Калжанов, кенгаш ижро аппаратининг ташкилий тузилмаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазасини билдирди

 Раислик қилувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ижро аппаратининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ҳақида таклиф киритди.

 Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ижро аппаратининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ижро аппаратининг ташкилий тузилмасида белгиланган лавозимларга ҳар томонлама муносиб бўлган ташаббускор, малакали ходимларни тайинлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига таклифлар киритсин.

 Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги масала бўйича раислик қилувчи Бахтияр Дарменов маъруза қилди.

У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармонига асосан:

– вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) кенгашига жамоатчилик асосида раислик қилиши;

– вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимларига раислик қилишлари белгиланганлигини таъкидлади.

Шунингдек, кенгаш раисининг ёшлар ишлари бўйича, диний-маърифий масалалар бўйича, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Кенгаш котиби лавозимлари киритилганлиги ҳақида сўз юритди.

Бундан ташқари, республика кенгаши тавсиясига асосан Кенгаш котиби лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ижро аппаратидаги ташкилий-услубий шўъба мудирини сайлаш тавсия этилганлиги ҳақида гапирди.

 Кун тартибидаги масала юзасидан «Нуроний» жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Шарап Уснатдинов, «Камолот» ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абатбай Данияров, Нукус шаҳри «Қутлы коныс» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулистан Бердиниязова, Қўнғирот тумани «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Кутлы Кошымбетова, Элликқалъа тумани «Чўпон» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Тамара Маткаримова юқорида қайд этилган ҳар бир лавозимга номзодларни тавсия этди ва уларни тасдиқлаш таклифини киритди.

 Йиғилиш иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

 Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг раҳбар лавозимларига кўрсатилган қуйидаги номзодлар:

1) Ерниязов Муса Тажетдинович – Кенгаш раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси;

2) Романов Тажибай Ниетуллаевич – Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, “Маҳалла” фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлим бошқаруви раиси;

3) Ибрагимов Шерзод Махсудович – Кенгаш раисининг ёшлар ишлари ўринбосари;

4) Жамалов Нурилла Кеунимжаевич – Кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари;

5) Абдухаликов Таввакал Хамидович – Кенгаш раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари;

6) Палманов Ерполат Узақбаевич – Кенгаш ижро аппаратининг ташкилий-услубий шўъба мудири, Кенгаш котиби этиб тасдиқлансин.

 Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги масала бўйича Хўжайли тумани «Кун нуры» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Асамаддин Қаллықлычов томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг таъсис Конференциясида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикасидан жами 21 нафар делегатни сайлашни таклиф қилди.

Мазкур масала юзасидан Ҳайъат раиси туман (шаҳар) кенгашидан
1 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси кенгашидан 2 нафар, ҳар бир туман (шаҳар)дан 1 нафардан ишончли вакиллар (жами 15 нафар), шунингдек ҳудуддаги фуқаролар йиғинлари жами сонининг 0,7 фоизи миқдорида –  3 нафар ходимларни делегат сифатида кўрсатишни таклиф этди.

 Йиғилиш иштирокчиларининг делегатликка номзодлар ҳақидаги 

фикр-мулоҳазалари тингланди.

 Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг таъсис Конференциясида иштирок этадиган делегатлар рўйхати 4-иловага мувофиқ таркибда сайлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг таъсис Конференциясида иштирок этадиган делегатларга муҳокамага қўйилган масалалар бўйича овоз бериш ваколати берилсин.

 Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги масала бўйича Тўрткўл тумани «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Усман Досчанов маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми бўйича ҳамда кенгаш қошида ташкил этилаётган жамоатчилик назорати гуруҳи фаолияти ҳақида тушиник берди ва гуруҳ аъзолар таркибини ўқиб эшиттирди.

 Кун тартибидаги масала юзасидан Тахтакўпир тумани «Каратерен» овул фуқаролар йиғини раиси Казыбек Ибадуллаев сўзга чиқиб, маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми бўйича кенгаш қошида ташкил этилаётган жамоатчилик назорати гуруҳининг бугунги кунда зарурлиги ҳақида таъқидлаб ўтди ва унинг таркибини тасдиқлаш ҳақида таклиф киритди.

 Ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, ташкилий йиғилиш

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми бўйича кенгаш қошида жамоатчилик назорати гуруҳи тузилсин.

2. Жамоатчилик назорати гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан.

Кун тартибидаги масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов, туман (шаҳар)лардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни 2017 йил якунига қадар босқичма-босқич (ойма-ой) амалга ошириш юзасидан “йўл харитаси”ни мазмун-моҳияти ҳақида тушиник берди ҳамда «йўл харитаси»нинг амалга оширилишида янгидан сайланган Кенгаш таркиби ва ижро аппарати ходимларидан қатъий талаб этиладиганлигини таъқидлаб ўтди.

 Йиғилиш якунида Ўзбекистон «Маҳалла» ҳайрия жамоат фондининг республика бошқаруви раиси Жавлонов Шавкат Сардорович Муҳтарам Президентимизнинг Фармонида белгилаб берилган вазифаларга кенг турда тўқталиб ўтди ҳамда янгидан сайланган Кенгаш аъзолари, жамоатчилик назорати гуруҳи таркиби ва ижро аппарати фаолиятига муфақиятлар тилади.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш Ҳайъати раиси: М.Т.Ерниязов

Йиғилишга раислик қилувчи: Б. Дарменов

Йиғилиш Ҳайъати аъзоси,йиғилиш котиби: Т. Маткаримова



Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech