Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Нукус шаҳри "Ватанпарвар" маҳалла фуқаролар йиғинида "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)" қайта сайлов ўтказилди
27 Aug 2019

2019-йил 2-июн куни Нукус шаҳар "Ватанпарвар" маҳалла фуқаролар йиғини раиси вафот этганлиги сабабли, 2019-йил 25-август куни Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил  15-октябрдаги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида" ги Қонуни 28-моддасига асос қайта сайлов ўтказилди.
Фуқаролар йиғини раислигига нафақадаги ҳарбий Ашуров Хусан Каржавович ва фуқаролар йиғинида хотин қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Бекниязова Райхан Амангелдиевналарнинг номзодлари қуйилди. Сайловда маҳалладаги сайловчилар орасидан олинган 160 та вакиллардар 105 та вакил овоз бериш жараёнларида қатнашиб, фуқаролар йиғини раислигига Бекниязова Райхан Амангелдиевна 88 та овоз билан фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди ҳәмда фуқаролар йиғинлари раислари орасида аёл раислар сони яна биттага ортди.
Сайлов кўтаринки руҳда, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида" ги Қонуни талаблари бўйича ўтказилди. Сайловда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати А. Ережепов ҳам қатнашди.

photo_2019-08-27_09-28-17.jpg

photo_2019-08-27_09-28-47.jpg

photo_2019-08-27_09-29-13.jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 79

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech