Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
САЙЛОВ ЎЗ ЯКУНИГА ЕТДИ.  КИМЛАР САЙЛАНДИ. ЎЛАР НИМА ҚИЛМОҚДА.
21 May 2019

     20 май куни Қорақалпоғистон Республикаси буйича фаолият юритаятган 411 та фуқаролар йиғинининг барчасида сайловлар ўз якунига етди. Ўларда 125 минг 654 нафар вакиллар иштирок этишди. Сайловларда 975 нафар номзодлар кўрсатилди. Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайловида сайловчилар томонидан билдирилаятган катта ишонч натижасида 257 нафар фуқаро биринчи маротаба раисликка сайланган бўлса, 154 нафари амалдаги раислар қайтадан сайланди. Ўлардан 45 нафари аёл қизлардир.
Фуқаролар йиғинларида 1 майдан бошланган сайловлар якунлангач, янги раислар дарҳол ишга киришиб кетди дейиш мумкин. Чунки, худудларда ечилиши зарур бўлган муаммолар йўқ эмас.
     -Амударё туман хокимияти саноат ва иктисодиёт бўлимида иқтисодчи лавозимида ишлаятган эдим,-дейди Бойовул МФЙ дан янгидан сайланган раиси Эркин Хусайнов. - Икки номзоддан бири сифатида раисликка кўрсатишибди. Вакилларнинг кўпчилиги менга ишонч билдириб кўпчилик овоз билан раисликка сайлашди. Албатта, хурсанд бўлдим. Халқ ишонаятган экан, бу катта масъулиятдир. Бундай паитда бор жону- танингни бериб ишлаш талаб этилади. Сайлов олди дастуримга аёл-қизлар бандлиги, кам таьминланган оилаларга ёрдам бериш, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш, худудимиз кучаларини ободонлаштириш, айримларига асфальт ётқизиш, кўчаларга тунги ёритқичлар ўрнатиш каби муаммоларни ечиш буйича таклифларимни киритган эдим. Сайланган кунимнинг ўзида ёқ туман ҳокими ўз маслахатларини берди. Албатта ишга дархол киришиб кетиш қийин. Шунга қарамасдан сайланган кунимдан бугунги кунгача 6 нафар кам таьминланган оилага паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашилди. 8 нафар кам таьминланган оилаларнинг ҳар бирига 25 донадан жўжалар олиб берилди.

   Шу маҳаллада 40 йилдан ортиқ вақтдан буён истиқомат қиламан. Шу боис ҳар бир хонадон шароити, кучалар аҳволи билан яхши танишман. Аҳоли билан ҳамкорликда муаммоларни ечишда қийинчиликка учрамаймиз, деб уйлайман.
     Дарҳақиқат, халқ ишончи катта масьулиятдир. Уни қозониш учун эса тинимсиз мехнат, билим ва тажриба зарур. Элликкальа тумани Амиробод ОФЙ да бўлиб ўткан сайловда раисликка 3 номзод қуйилди. Сайловчилар бир овоздан амалдаги раис Саньат Қурбанбаевни қайтадан раисликка сайлашди.
     -Ишимиздаги озгина танаффус фақат раис сайлови вақтида бўлди,-дейди «Амиробод» ОФЙ раиси С.Қурбанбаев. Асосан, сайлов олди дастуримда жиноятчилик ва тартиббузарликнинг олдини олиш, ёшлар ва аёл –қизлар бандлиги, худудни ободонлаштириш, томорқани ривожлантириш, ёрдамга муҳтож оилаларга кўмаклашиш сингари кўплаб муаммоларни ечиш буйича таклифларимни киритган эдим. Айни паитда 3 сектор рахбарлари билан ҳамкорликда маҳалла чеккасида янгидан кўчиб келган 120 та хонадон учун электр энергияси билан таъминлаш масаласи ечмокдамиз. 1 км масофа учун стольбалар, электр симлари олиб келинди.Трансформаторни қўлайли жойга қайта ўрнатилди. 1-2 кун ичида бу муаммо ўз ечимини топади. Шунингдек, мактабга қатнайдиган ўқувчилар учун катта ариқ бўйидаги чанг тузонли йўлни тартибга келтириш ишлари олиб борилмокда. Ҳудудимизда Россия давлатидан инвестиция киритиб темир бетон буюмларини ишлаб чиқарадиган корхона ўз фаолиятини бошлаб, айни паитда 20 киши иш билан таьминланди.4 гектарлик иссиқхона ишга туширилиб у ерда 50 киши иш билан таьминланди. Буларнинг икковини ҳам кенгайтириш ва ҳар бирига яна 20 кишидан ишга олиш буйича келишиб олинди. 30 дан ортиқ кам таъминланган оилаларнинг имтиёзли кредитлар олишлари учун ҳужжатлар тайёрлашига кўмаклашилди. Олдимизда қиладиган ишларимиз жуда кўп.
    Жорий йилги сайловларда шижоатли, халқи учун куйиб ёнадиган ғайратли раислар сайланганлиги улар олиб бораятган ишларидан кўзга ташланади.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 189

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech