Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
САЙЛОВЧИЛАР  ФАҚАТ МУНОСИБЛАРГА ОВОЗ БЕРИШДИ
23 May 2019

       “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги ҚҚ-507-III-сонли қарори асосида тадбирлар режаси ҳамда сайловни ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси тасдиқланди.
Шунингдек, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларининг сессиялари ўтказилиб, кўмаклашувчи комиссиялар ва тадбирлар режаси тасдиқланиб, аниқ вазифалар белгиланди.
Шу билан қадар, туман ва шаҳарларда фуқаролар йиғинлари кесимида сайловни уюшқоқлик ва хавфсиз ўтказиш бўйича мутассадди ташкилотлар билан бирга дислокация ва жадваллар ишлаб чиқилиб, республика кўмаклашувчи комиссиясининг тегишли  мажлис баёни билан комиссия аъзолари ҳудудларга масъул этиб бириктирилди.  Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича республика, шаҳар ва туманлар миқёсида ўқўв-амалий семинарлар ташкил этилди.
Мазкур семинарда  фуқаролар йиғини раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва туман (шаҳар) хокимликлари комиссияси раиси, ўринбосарлари, аъзолари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, туман ва шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари, фуқаролар йиғини раислари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Семинарда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги  Қонунига  киритилган ўзгаришлар, сайловни уюшқоқлик ва юқори савияда ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, фуқаролар йиғини раислари сайловининг ўтказилиши ва унга тайёргарлик кўриш ишлари ҳақидаги маълумотлари ёритиб туриш учун фуқаролар йиғинларида реклама баннерлари жойлаштирилди.           Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг топшириғига мувофиқ республика кўмаклашувчи 1-минтақавий республика ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар йиғинлари раислари лавозимига тавсия этилган 1598 нафар номзодлар  суҳбатдан ўтказилди ва 1322  нафари тавсия этилиб, сайлов жараёнида ҳокимлик хулосасига мувофиқ 975 нафар номзодлар иштирок этди.
      Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси ҳамда статистика бошқармаси томонидан барча 411та фуқаролар йиғинлари кесимида овоз бериш ҳуқуқига эга 1 млн. 200 минг  497 нафар фуқароларнинг умумий сони шакллантирилиб, “Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-боб, 18-моддасига мувофиқ 151 066 нафар, яъни сайланган вакилларнинг 125 654 нафари   иштироки таъминланди.
 Ҳар бир туман (шахар) ларда сайловларнинг бошланиши намунавий тарзда ташкил этилди. Сайлов жараёни 20 кун давомида  411 та фуқаролар йиғинларининг барчасида  давом этди. Сайловларнинг 282 таси мактаб, 52 таси академик лицей ва коллеж,  2 таси олий таълим муассасасида, 14 таси мусиқа ва саноат мактаби, 7 таси корхона ва ташкилотларда, 31 таси тўйхоналарида, 4 таси маҳалла биносида, 18 таси маданият марказларида ҳамда 1 таси болалар интернатида ўтказилди.
Бир қувонарлиси сайлов қай тарзда ўтмасин барчасида вакиллар учун имкониятлар яратилиб берилди. Сайловчилар фақат ўзлари ишонган, маҳалласи учун жон фидо қиладиган раисларга гина овоз беришди.
Республика бўйича жами 411 та фуқаролар йиғинларида сайланган фуқаролар йиғини раисларининг 154 нафари  амалдаги раислар, 257 нафари  биринчи маротаба сайланганлар ташкил этилди.
 Шундан, сайланган раисларнинг 366 нафари олий, 45 нафари ўрта махсус маълумотлилар, шу билан бир қаторда 45 нафари  аёллар,         19 нафари маҳаллий кенгаш депутатларини ташкил этди.
Шунингдек, мутахассислиги бўйича сайланган раисларнинг 119 нафари ўқитувчилар, 53 нафари  иқтисодчилар, 84 нафари  муҳандислар,           7 нафари шифокорлар, 24 нафари  ҳуқуқшунослар, 55 нафари  агрономлар, 14 нафари  қурувчилар, 3 нафари товаршунослар, 4 нафари  санъаткор, спортчилар ҳамда 48 нафари  бошка мутахассислар.
Сайловлар муваффақиятли якунланди. Эндиги асосий мақсадимиз йиғин қошидан  комиссиялар ташкил этиш ва комиссия раисларини сайлаб олишдахам масьулият билан ёндашиб иш олиб боришимиз талаб этилади. Шунингдек, янги сайланганларнинг билимини ошириш, иш жараёнларини ўргатиш буйича ўқув курсларига жалб қилиш, семинарлар  ташкил этишдан иборат.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 186

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech