Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Амударё туманидаги янгидан фойдаланишга топширилган фуқаролар йиғинлари
6 Sep 2019

Яқиндагина Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрамини зўр қувончу шодиёналар билан кутиб олган бештомликлар 4 сентябрь куни яна бир қувончли воқеанинг гувоҳи бўлдилар.
Шу санада маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари ишга туширилишига бағишланган тадбир ўтказилиб, унда бир қанча маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
“Обод қишлоқ” дастурига асосан қурилиб, фойдаланишга топширилган ушбу "Бештом" МФЙ , "Чойкўл" ОФЙ ва "Қиличбой" ОФЙ биноларининг маҳалла кўркига кўрк, одамлар қалбига қувонч бағишлади.
Мустақиллик байрами арафасида овул, маҳалла ва шаҳарчаларимиз ободонлаштирилиб, кўркам қиёфа касб этди. "Обод қишлоқ" дастури доирасида тумандаги овул фуқаролар йиғинлари бинолари мукаммал таъмирлангани эса ҳудудлар чиройига чирой қўшмоқда.
Маросимда туман ҳокими С. Йўлдашев иштирок қилди ва овул аҳолисини мустақиллик байрами ва овул фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими билан табриклади.

Чойкўл ОФЙ (1).jpg

Чойкўл ОФЙ 1.jpg

Киличбой ОФЙ.jpg

Киличбой ОФЙ 1.jpg

Чойкўл ОФЙ 2.jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 38

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech