Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
ТОМОРҚА ТЎҚЧИЛИК ГАРОВИ
6 Mar 2019

     Ўзбекистон фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш буйича Республика Кенгашининг дехконлар ва томорқа ер эгаларига мурожаати, айниқса ер билан тиллашган, унинг кадрини чуқур англаган, печона тери билан ерга уруқ сочиб ундан олинган мўл хосил оркали оиласини тебратаятган хар бир мехнаткаш дехкон томонидан қизғин кутиб олинмоқда.     Амударё тумани «Беш том» МФЙ худудида истикомат қиладиган Ибадулла Ярманов уй ёнидаги кичкина томорқасидан хар йилда мўл хосил олиб келмокда.
- Биз оиламиз билан хар йилда бахорни соғиниб кутиб оламиз,-дейди И.Ярманов. – Фаровонликда яшашимиз бевосита шу бахорга боғлик. Уйимиз ёнида 20 сотих томорқамизнинг 12 сотихига 2009 йилда иссиқхона ташкил қилдик. Томорқамизда помидор, бодринг, кўкатлар, гул ва гул кучатлари етиштирилади. Помидордан йилига 2 маротаба, бодрингдан 3 маротаба хосил оламиз. Бу ерда 20 мингга яқин помидор, бодринг, болгар калампир, баклажан кўчатлари тайёрланиб бахорда бозорга чиқарилади. 8 сотих томорқага эрта бахор келиши билан плёнка остига қовун, тарвуз, бодринг экиб тащдаймиз.   
 И. Ярмановнинг уйи ёнидаги 20 дона мева дарактлари, 40 дан зиёд товуклар, 8 бош қора моллар оиладаги 5 нафар кишини тўлик иш билан таьминлаган. Оиланинг хар йилдаги йиллик даромади 60 миллион сумдан ошмоқда.
   Худудда дехкончилик буйича 26 нафар, чорвачилик буйича 6 нафар фермерлар фаолият юритмокда. 492 нафар хонадоннинг 463 и ўз уйлари ёнидаги томорка ерлари билан шугулланишади. Қолган 29 хонадоннинг уйлари ёнидаги 1 сотих ерига эьтибор каратиш буйича сухбатлар утказилди. Улархам эрта бахордан аралашиб ерларига қарашни бошлади. Томорқа билан шугулланадиганлар учун сув уз вактида етказиб берилмокда.     Ерни тушунган инсонга курсатма бериш шарт эмас экан. Бахор келиши билан қўлига кетмонини олиб ўзини мехнатга чорлайди. Ер унга куч бағичлайди. Саломатлигининг мустахкамлигига, оиласи дастурхонининг тўкин сочинлигига эришади. Дехкон томоркага карайдиган вакт бошланиб кетди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 122

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech