Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қорақалпоғистонда Ўзбекистондаги илк Президент мактаби қурилиши бошланди
7 Mar 2019

Нукус шаҳрида Президент мактаби қурилишининг бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди, дея ёзмоқда "Daryo.uz".

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязов ва «Нуроний» жамғармаси республика кенгаши раҳбари Шарап Уснатдинов Президент мактабининг пойдеворига капсула қўйиб, мактаб қурилиш ишларини бошлаб берди. Янги мактаб Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети олдидаги ҳудудда қурилади.

слатиб ўтамиз, 2019 йил 20 февралда Шавкат Мирзиёэв «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, Президент мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.

Биринчи тўртта мактаб жорий йилда Нукус, Тошкент, Хива ва Наманганда очилиши белгиланган. Ушбу мактабларга қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.
Манба: KRuz.uz / Кўришлар: 173

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech