Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мўйноқда минора соатининг қурилиши бошланди
31 May 2019

2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Муҳтарам Президентимизнинг республикамизга ташрифи чоғида келгуси икки йилда Мўйноқда замонавий шаҳарсозликдаги барча янгиликларни жорий этиш, намунавий инфратузилма яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтиб, бу бўйича аниқ топшириқлар берган эди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида туманда “Амфитеатр”, “Маданият маркази” ҳамда футбол ўйингоҳи фойдаланишга топширилган бўлса, айни пайтда бир қатор объектларнинг қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Туманда ана шундай объектларнинг яна бирининг қурилиш ишлари бошланди. Яъни, туман минора соати пойдеворига тамал тоши қўйилди.

Ушбу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов иштирок этди ва тумандаги янгиланишлар, тадбиркорлик учун яратилаётган шароитлар, аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш борасида олиб борилаётган эзгу ишларга тўқтаб ўтди.

Бундан сўнг тадбир иштирокчилари тумандаги қурилиши якунланган ҳамда давом этаётган объектларда бўлиб, у ердаги жараёнлар билан танишди. Шунингдек, туман “Маданият марказида” Тошкент, Навоий, Хоразм ва бошқа вилоятларининг инвесторлари иштирокида форум ўтказилди.

Тадбир давомида йиғилганлар ҳозирги вақтда туманда амалга оширилаётган ва келажакда олиб борилиши режалаштирилган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Ўз навбатида инвесторлар ҳам тадбиркорликни ривожлантириш учун туманнинг потенциалини ҳисобга олган ҳолда ўз таклиф-тафсияларини билдириб ўтди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 110

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech