Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мўйноқда “Мўйноқ порлоқ текстил” тикувчилик мажмуаси фойдаланишга топширилди
24 Jul 2019
Жорий йилнинг 22 июль куни Мўйноқ туманида “Мўйноқ порлоқ текстил” тикувчилик мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Мўйноқ туманида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар ҳақида айтиб ўтди.

a7c26e2f965b94c55a0e3034ce570d3b.jpg

Ўзпахтасаноат” АЖнинг 10 млрд. сўм маблағи ҳисобидан “Нукус агросаноат қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан сифатли қуриб битказилган мазкур тикувчилик мажмуасининг иш бошлаши натижасида 500 нафарга яқин хотин-қизлар бандлигининг таъминланиши назарда тутилган. Замонавий хорижий технология ва тикув машиналари билан жиҳозланган янги корхонада айни пайтда 350 нафар хотин-қизлар махсус курсларда ўқитилиб, ишга қабул қилинди. Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган.

04ba7d8ff2c2e035f1bc9e76279a724f.jpg

Яна бир аҳамиятли томони шундаки, корхонога ишга жойлашаётган хотин-қизларни уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида туман марказидан қурилаётган янги уй-жойлар учун “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан 400 млн. сўмлик бадал пуллари тўлаб берилди.
Шунингдек, МЧЖ ҳузуридан корхонада тикилган кийим-кенчакларни нафақат маҳаллий аҳолига, балки туманга ташриф буюрувчи туристларга ҳам сотиш учун махсус дукон ташкил этилди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 117

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech