Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қорақалпоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига Президент совғаси — турар жой топширилди
7 May 2019

Бутун инсониятнинг бошига оғир мусибатлар келтирган Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага жорий йил 74 йил тўлди. 
Президентимизнинг шу йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, уруш фахрийлари муносиб тарзда рағбатлантирилмоқда.
Байрам олдидан Нукус шаҳри, “Қизил қум” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, уруш ва меҳнат фахрийси Атабай Ермаганбетовга Президент совғаси — турар жой топширилди.  

5cd1623d05a00.jpg

Ушбу муносабат билан 7-май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Атабай отанинг оиласида бўлиб, отамизни 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами, шунингдек, Иккинчи жаҳон уришида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг  74 йиллиги билан самимий табриклади. Сана муносабати билан Муҳтарам Президентимиз номидан 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги пул мукофотини, байрам табригини ва турар жойнинг калитини тантанали равишда топширди.  
Шунингдек, уруш фахрийсига кир ювиш машинаси, телевизор ва бошқада қимматбаҳо совғалар топширилди. Республика санъат усталари томонидан ижро қилинган уруш давридаги куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади. 

5cd1625b6ec7b.jpg

Маълумот учун, 6-май куни республикамиз раҳбари Нукус шаҳри, “Халқлар дўстлиги” МФЙ да яшовчи уруш фахрийси Нурилла Абдуллаев, шунингдек, “Шығыс” МФЙда истиқомат қилувчи уруш қатнашчиси Назарбай Тажибаевнинг ҳам оиласига ташриф буюриб, уларга ҳам Президентимизнинг байрам табригини ва 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги пул мукофотларини топширган эди. 

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 226

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech