Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
 Тӯйлар, ойлавий тантаналар, маърака ва маросимлар ӯтказилишини тартибга солиш бўйича учрашув
5 Oct 2019

Шўманай тумани ҳокимининг катта мажлислар залида 2019-йил 3-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг «Тӯйлар, ойлавий тантаналар, маърака ва маросимлар ӯтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тӯғрисида» 2019-йил14-сентябрьдаги  Қарорини тушунтириш бӯйича мажлис ӯтказилди.
Мажлисда туман ҳокими ва ӯнинг ӯринбосарлари,туманнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари,барча жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва туманнинг корхона  ва ташкилот вакиллари иштирок этди. Мажлисни туман ҳокими Б.Янгибаев бошқариб борди.

photo_2019-10-05_11-08-35.jpg

Мажлисда Фуқароларнинг ӯзини ӯзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бӯйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раисининг биринчи ӯринбосари Т.Н.Романов иштирок этди ва ушбу қарор билан «Тӯйлар, ойлавий тантаналар, маърака ва маросимлар ӯтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тӯғрисида» Низом қабул қилинганлиги ва ушбу Низомнинг моҳияти ва вазифалари тӯғрисида батафсил тушунтириб берди.

photo_2019-10-05_11-08-40.jpg

Мажлис давомида ӯшбу мавзуга боғлиқ Ӯзбекистон телевиденияси кӯрсатуви такроран намойиш этилди. Мажлисда «Бегжап» ОФЙ раиси Б.Қыдырниязов, туман ҳокими Б.Янгибоев ва бошқалар мавзуга ойд вазифалар тӯғрисида кенг турда чиқиб гапирдилар ва ӯшбу Низомнинг қабул қилиниши халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинганлиги ҳақида айтдилар.

photo_2019-10-05_11-08-39.jpg

photo_2019-10-05_11-08-34.jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 20

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech