Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қорақалпоғистонлик дзюдочи қизлар Россиядан олтин ва бронза медаль билан қайтди
21 Jun 2019

Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида дзюдо бўйича В.Н.Гулидов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этди. Жумладан, 48 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Гулнур Муродбоева уч нафар россиялик, бир нафар қозоғистонлик полвонни мағлубиятга учратиб, 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, мусобақада Нукус спорт коллежи ўқувчиси Нилуфар Ермаганбетова ҳам совриндорлар сафидан жой олди. У 57 килограмм вазн тоифасида 3-ўринни эгаллади.

Бугунги кунда ушбу спортчилар маҳоратли мураббийлар Байрамбой Сатуллаев ҳамда Алишер Мамутовлар қўл остида машғулотлар олиб бормоқда.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 98

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech